ЎзА Ўзбек

08.08.2018 17:50 Чоп этиш версияси

10 нафар ёшга ижарага 1 гектардан ер ажратилди

10 нафар ёшга ижарага 1 гектардан ер ажратилди Навоий вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари Рустам Турсунов Нурота тумани ёшлари билан учрашув ўтказди. Унда 350 нафар йигит-қиз иштирок этди.

Сектор раҳбари ёшларнинг мурожаатларини ўрганиш ва ҳал этиш учун мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқ ва тавсиялар берди.

Тадбир давомида 50 нафар қизга 5 йиллик муддат билан имтиёзли кредит асосида тикув машинаси, 20 нафар йигитга қўй-эчки сотиб олиши учун сертификат топширилди. 22 нафар йигит-қизнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ер-жой ва кредит сўраб қилган мурожаати юзасидан ҳам тегишли соҳа ходимларига топшириқлар берилди. 10 нафар ёшга тумандаги фермер хўжаликларидан такрорий экин экиш учун ижарага 1 гектардан ер ажратилди. 

4 (2).jpg

– Мен ер эгаси бўлиш, ундан унумли фойдаланишга жуда қизиқаман, – дейди "Янги ҳаёт" маҳалласида яшовчи Ж.Абдураупов. – Ушбу фаолиятда ўзимни синаб кўриш учун ер сўраб мурожаат қилгандим. “Нарзулло Эркин” фермер хўжалигидан ижарага 1 гектар ер берилди. Унга такрорий экин сифатида маккажўхори экдим. Хўжалик ишчилари менга кўмакдош бўлмоқда.

Учрашув доирасида тумандаги фермер хўжаликларининг мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари кўргазмаси, қовун сайли ўтказилди. Муваффақиятли фаолият юритаётган тадбиркорларнинг маҳорат дарслари ёшларда катта таассурот қолдирди.

Нуриддин Раҳимов, Сирож Аслонов (сурат) ЎзА
6 473