ЎзА Ўзбек

09.07.2018 14:45 Чоп этиш версияси

1 сентябрдан Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган қўшимча хизматлар маълум бўлди

1 сентябрдан Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган қўшимча хизматлар маълум бўлди
2018 йил 1 сентябрдан Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар тури кўпаяди.

Давлат хизматлари агентлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлимидан маълум қилишича, жорий йил 1 сентябрдан туғилганликни қайд этиш, адлия органлари ва муассасаларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш, ФҲДЁ ва нотариат органлари томонидан архив ҳужжатларини, судланганлик, жисмоний шахс – солиқ тўловчининг солиқлардан ва бошқа кўринишдаги қарзи бор-йўқлиги ҳақида маълумотномалар, жисмоний шахсларга СТИР бериш, манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш каби хизматлар Халқ қабулхоналари ҳузурида фаолият юритувчи Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади.

ЎзА
15 667