ЎзА Ўзбек

12.07.2019 12:36 Чоп этиш версияси

1 миллиарддан ошиқ суммага сотиб олинган уй сифатсиз чиқди

1 миллиарддан ошиқ суммага сотиб олинган уй сифатсиз чиқди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Тошкент шаҳар ҳудудий бирлашмасига фуқаро Акрамов Даврон мурожаат қилди. 

Аризага янги сотиб олинган уй сабаб бўлган. Акрамов 2016 йил 8 июнида хусусий тадбиркор Зокиров Равшандан Мирзо Улуғбек туманида жойлашган уйни 1 032 000 000 сўмга сотиб олади. 
Аммо орадан кўп ўтмай, сифатсиз уйнинг камчиликлари юзага чиқа бошлайди. Шу билан бирга, иситиш тизимида ҳам муаммолар пайдо бўлади. 

Даврон Акрамов уйни қуриб, унга сотган Р. Зокиров билан боғланишга ҳаракат қилади, аммо қўнғироқлари жавобсиз қолади. 

Шундан сўнг, анча сарсон бўлган Акрамов Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Федерациясига мурожаат қилади.
Федерация мутахассислари вазиятни ўрганиб чиқишди ва истеъмолчи ҳақ эканлиги, уйда маълум муаммолар мавжудлиги исботини топди. 

Натижада, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси аралашуви билан истеъмолчига уй учун тўлаган пули — 1 032 000 000 сўм тўлиқ қайтариб олиб берилди.

ЎзА