ЎзА Ўзбек

01.03.2018 11:20:15 Чоп этиш версияси

1 апрель “апрель тентакликлари”ми?

1 апрель дунёнинг қатор мамлакатларида кулгу-мутойиба куни сифатида нишонланади. Шу куни бир бор бўлса-да, жилмайиб қўймайдиган одам топилмаса керак, яқин дўстлар бир-бирлари билан ҳазиллашадилар.

Бу кун бир-бирига ҳадди сиғадиган, қалби пок инсонларнинг байрами. Ушбу сана календарда қизил билан белгиланмаган бўлса-да, бутун дунёда нишонланиши анъанага айланган.

Чинакамига халқона бўлган бу байрамда Янги Зеландия, Ирландия, Буюк Британия, Австралия ва Жанубий Африка каби мамлакатлар аҳолиси тушга қадар ҳазилашишар экан. Тушдан кейинги ҳазилни улар “апрель тентакликлари” деб аташаркан.