ЎзА Ўзбек

11.07.2020 Чоп этиш версияси

«Ўзстандарт» агентлиги Бош директорининг юртимиз тадбиркорларига мурожаати

«Ўзстандарт» агентлиги Бош директорининг юртимиз тадбиркорларига  мурожаати


Айни кунларда юртимизнинг миришкор деҳқонларининг саъй-ҳаракатлари билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари пишиб етилмоқда. Жаннатмакон далалардаги маҳсулотлар ўзининг витаминларга бойлиги, таъмининг ширинлиги ҳамда жаҳон бозорларида харидорлиги билан ажралиб туради.

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлар сифатини ошириш ва хорижий бозорларга олиб чиқиш энг устувор вазифадир.

Лекин, маҳсулотларни жаҳон бозорларига чиқишида халқаро стандартларда қабул қилинган талабларига мос бўлишида, ҳали биз кўзлаган мақсадларга тўлиқ етганимиз йўқ.

Шу боис, «Ўзстандарт» агентлиги бу борада Сизларга кўмакдош эканлигини эътироф этган ҳолда биргаликда юқори сифатга эришиш зарурлигини билдиради.

Республикамизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни хамда пишиб етилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини нобуд қилмасдан элимиз дастурхонларига ҳамда жаҳон бозорларига сифатли етказиб бериш, бу йўналишларда учраётган муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш барчамизнинг бурчимиздир.

Мен «Ўзстандарт» агентлиги Бош директори сифатида юқоридаги масалаларни ҳал этиш ва шу орқали миллий маҳсулотларга бўлган талабни ошириш хамда агентлик имижини тиклашни асосий вазифам деб биламан ва бу борада Сизлар билан йўлга қўйилган тўғридан-тўғри очиқ мулоқотни янги кўринишда давом эттириш зарур деб биламан.

«Ўзстандарт» агентлиги фаолиятидаги муаммолар, ҳал этилмаган ишлар, бюрократик тўсиқларга дуч келаётган бўлсангиз, шунингдек, мазкур йўналишни ривожлантириш, такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазаларингиз бўлса, биз билан очиқ мулоқотга киришинг.

Бугунги кунда мувофиқликни баҳолаш тизимини ислоҳ қилиш ва илғор хорижий тажрибаларни амалиётга кенг киритиш борасида ишлар олиб борилмоқда. Шу боис хар бир таклиф ва фикрларингиз биз учун жуда муҳумдир.

Бунинг учун, ҳозирда агентликнинг https://www.standart.uz/cyrl Facebook тармоғида расмий саҳифаси, шунингдек «Ўзстандарт» агентлиги матбуот хизмати саҳифаси фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, (78) 150-23-00 ишонч телефони ва Сизларга қулай бўлиши учун савол-жавоб Telegram  канали ишга туширилди.

Ҳар бир мурожаат эътибордан четда қолмайди.

Ўйлаймизки, ҳамжиҳатликда амалга оширадиган ишларимиз ўзининг ижобий самарасини беради.


Ҳурмат билан,

«Ўзстандарт» агентлиги Бош директори 

Дилшод Неъматович Саттаров

4 312
ЎзА