ЎзА Ўзбек

19.11.2019 Чоп этиш версияси

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси бошқарув раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби тайинланди

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси бошқарув раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосаси билан “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси Ахборот хизмати бошлиғи Шерметов Жамшид Каримберганович бошқарув раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби лавозимига тайинланди.

Жамшид Шерметов 1985 йилда Хоразм вилояти Шовот туманида туғилган. 2009 йилда Ўзбекистон Миллий Университетининг журналистика факультети магистратура йўналишини тугаллаган. 

Лавозимга тайинлангунга қадар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ахборот-таҳлилий медиа марказида фаолият юритган. 

2 536
ЎзА