“Ўзнефтгазинспекция”: 8 млрд. сўмга яқин миқдорда табиий газ ноқонуний фойдаланилган
Кўплаб огоҳлантиришларга ва белгиланган тартибда чоралар кўрилганига қарамай, якка тартибдаги бизнес вакиллари, шунингдек Республика аҳолиси тарафдан табиий газдан фойдаланиш қоидалари риоя қилмаслиги давом этмоқда.
Кўплаб огоҳлантиришларга ва белгиланган тартибда чоралар кўрилганига қарамай, якка тартибдаги бизнес вакиллари, шунингдек Республика аҳолиси тарафдан табиий газдан фойдаланиш қоидалари риоя қилмаслиги давом этмоқда.
Жамоатчилик назорати ва фуқароларнинг газдан фойдаланишда бефарқлиги қонунбузарларнинг жазосиз қолишига ва уларнинг эркин ҳаракатларига ёрдам беради. Шуни эсда тутиш керакки, газ таъминотидаги узилишлар ва узилишларнинг асосий сабабларидан бири газ тармоқларига тартибсиз, рухсатсиз уланишдир.
Ўзнефтегазинспекциянинг ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг сентябр ойи давомида “Ўзнефтегазинспекция” томонидан Республикада газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича ўтказилган профилактик тадбирлар давомида газ таъминотига ноқонуний уланиш орқали 300 тадан ортиқ ҳолат аниқланиб жами 8 млрд. сўмга яқин, 7 млн. 682 минг метр куб табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб, зарар етказганлиги аниқланди.
Хусусан, Андижон вилоятида жойлашган “Муҳаммад ХССНЧФ” корхонага қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехида 390 млн. сўмдан ортиқ, 394 минг метр куб, шунингдек, Тошкент вилоятида жойлашган “Хуррам Савдо” МЧЖга қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехида жами 128 млн. сўмдан ортиқ 128 772 метр куб табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.
Умуман олганда, жорий йилнинг бошидан 2250 дан ортиқ табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, тегишли чоралар кўриш учун ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилди.
Тошкент вилоятида табиий газдан ноқонуний истеъмол қилиш хажми жами 1 млрд. сўмлик 956 минг метр кубни ташкил этди.
Сиқилган ва суюлтирилган газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш бўйича профилактик тадбирлар давом этмоқда.