ЎзА Ўзбек

18.09.2018 16:57 Чоп этиш версияси

“ЎзЛиДеП” партияси вакили “Миллий тикланиш” раҳбариятини сиёсий дебатларга тайёр эмасликда айблади

“ЎзЛиДеП” партияси вакили “Миллий тикланиш” раҳбариятини сиёсий дебатларга тайёр эмасликда айблади
“ЎзЛиДеП” сиёсий партияси нашри “XXI Аср” газетаси бошқа сиёсий партиялар нашрларига нисбатан анча фаол. Газетада мамлакатимиздаги ижтимоий-сиёсий долзарб муаммолар кўтарилади. Бошқа партия нашрларида мен буни кузатмадим. Биз бугун сиёсий партияларимиз фаоллигини кўрмаяпмиз. 

Хусусан “Миллий тикланиш” демократик партияси вакилларининг аксарияти сиёсий дебатлар олиб боришга қодир эмас. Муаммо олиб чиқсанг ёки танқид қилсанг партиянинг баъзи вакиллари ғояга қарши ғоя билан курашмасдан, шахсга ўта бошлайдилар”, деди “ЎзЛиДеП” партияси вакили, Ўзбекистон босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш фонди раҳбари Саид-Абдулазиз Юсупов.

Саид-Абдулазиз Юсупов бу ҳақда очиқ “Ўзбекистон 24” радиоканалининг жонли эфирга узатилувчи “Постскриптум” лойиҳасида маълум қилди.

ЎзА
21 439