Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

22.08.2017 19:53 Чоп этиш версияси

“Ўзкабель” қўшма корхонасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди

Қўшма корхона бош директори Ф.Умаров, Ёшлар иттифоқи Мирзо Улуғбек тумани кенгаши раиси Ш.Олимов ва бошқалар мамлакатимизда навқирон авлод манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур шарт-шароитлар яратиб бериш масалаларига катта эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги фармони бу борадаги ишларни янада юқори поғонага олиб чиқишга хизмат қилади.

Корхона ишчиси Баҳром Файзихўжаев Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг етакчиси этиб сайланди.

Тадбирда ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Унда бошланғич ташкилот фаолиятини самарали ташкил қилиш, бугунги кунда йигит-қизларни ўйлантираётган долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА
2 581






Все о погоде - Pogoda.uz