ЎзА Ўзбек

29.10.2019 Чоп этиш версияси

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси Бошқарув раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби тайинланди

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси Бошқарув раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг хулосасига биноан ушбу лавозимга Толипов Намоз Эшонқулович тайинланди ва бунда ўзининг аввалги лавозимини сақлаб қолади.

Н.Толипов (1985 йилда туғилган) 2015 йилда Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган, журналистика бўйича магистр академик даражасига эга.

2003 йилдан 2011 йилгача Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш - Здравоохранение Узбекистана” газетасида мухбир, масъул котиб сифатида меҳнат қилган.

2011-2017 йилларда мамлакатимизнинг нуфузли ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот хизматида даставвал мутахассис, катта референт ва Ахборот хизмати раҳбари ўринбосари лавозимларида ишлаб келган.

Ҳозирда Намоз Толипов “Facebook”, “Instagram”, “Telegram” ижтимоий тармоқларининг администратори ҳам ҳисобланади.

“Ўзэлтехсаноат“ уюшмасининг матбуот котиби, бошқарув раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси билан (71) 232-34-68 ёки +998908065572 рақамига қўнғироқ қилиб боғланишингиз мумкин.

3 064
ЎзА