Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

05.09.2018 12:11 Чоп этиш версияси

“Ўзэкспомарказ”да ўн иккинчи Марказий Осиё халқаро кўргазмалари ўз ишини бошлади​

“Ўзэкспомарказ”да ўн иккинчи Марказий Осиё халқаро кўргазмалари ўз ишини бошлади​

Аввал хабар қилганимиздек, бугун пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуида “UzTextile Expo-2018” биринчи текстиль ва мода саноати ва “Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари-CAITME 2018” ўн иккинчи Марказий Осиё халқаро кўргазмалари ўз ишини бошлади.

тп.jpg

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тизимидаги Тўқимачилик маҳсулотлари рекламаси ва маркетинги агентлиги ҳамда “Iteca Exhibitions” халқаро кўргазмалар компанияси ўртасида янги “UzTextile Expo” кўргазмалар лойиҳасини ташкил этиш бўйича имзоланган меморандумга асосан ташкил этилган мазкур кўргазмаларда соҳадаги ишлаб чиқаришнинг барча босқичларини, яъни ип толаларидан тортиб, тайёр маҳсулотгача бўлган жараёнларни ўз ичига қамраб олган. “UzTextile Expo 2018” биринчи текстиль ва мода саноати халқаро кўргазмасида Ўзбекистон, Беларусь, Латвия, Тожикистон, Туркия, Хитой, Швейцария, Ҳиндистон давлатларидан 103 компания ва фирмалар иштирок этаётган бўлса, “Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари-CAITME 2018” ўн иккинчи Марказий Осиё халқаро кўргазмаси қатнашчиларининг 15 фоизи маҳаллий, 85 фоизи хорижий компаниялар вакилларидир. Хусусан, у Ўзбекистон, Австрия, АҚШ, Бельгия, Буюк Британия, Венгрия, Германия, Испания, Италия, Қозоғистон, Нидерландия, Корея Республикаси, Россия, Туркия, Франция, Хитой, Чехия, Швеция, Швейцария, Япония, Ҳиндистон каби давлатлардан 372 компания ва фирмаларни қамраб олади. Уларнинг 20 фоиздан ортиғи илк иштирокчилардир.

Кўргазма очилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.Отажонов сўзга чиқди

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА