Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.08.2017 11:03 Чоп этиш версияси

“Ўзэкспомарказ”да кўргазмалар очилди

“Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуида “Китоб олами – 2017” I Халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси, “Болалик дунёси – 2017” II Халқаро болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган маҳсулот ва хизматлар кўргазмаси ҳамда “Спорт олами – 2017” VI ихтисослаштирилган кўргазмаси иш бошлади.

Мазкур кўргазмаларда олтмишга яқин маҳаллий ва хорижий корхона ва ташкилотлар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари ўз маҳсулот ва хизматлари билан иштирок этмоқда. Китоб маҳсулотлари, болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган озиқ-овқат, кийим-кечак, турли ўйин жиҳозлари ва ўйинчоқлар, ўқув қўлланмалари, спорт инвентарлари ва жиҳозлари, спорт кийимлари ва спорт озуқа маҳсулотлари намойиш этилмоқда.

(Кўргазмалар ҳақидаги батафсил маълумотлар билан кун давомида таништириб борамиз).

ЎзА
4 321






Все о погоде - Pogoda.uz