Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.08.2018 17:05 Чоп этиш версияси

“Ўзбектелеком”да янги тайинловлар

“Ўзбектелеком”да янги тайинловлар
Компания ахборот хизматининг маълум қилишича, бугун «Ўзбектелеком» АК раҳбариятида қатор лавозимга тайинловлар амалга оширилди.

Жумладан, компания раҳбари этиб аввал ҳам бош директор лавозимида фаолият юритган Шуҳрат Қодиров тайинланди. 2018 йилнинг февраль ойидан августигача бош директор лавозимини эгаллаган Фарҳод Розиев компаниянинг тижорат директори лавозимига ўтказилди.

Бундан ташқари, Жамол Мақсудов Евгений Маркинг ўрнига Истиқболли ривожлантириш ва инновациялар бўйича директор лавозимига тайинланди.

ЎзА
10 826