ЎзА Ўзбек

11.10.2018 15:32 Чоп этиш версияси

«Ўзбекнефтгаз» ва Франция нефть институти: бир қатор йўналишларда ҳамкорлик қилади

«Ўзбекнефтгаз» ва Франция нефть институти: бир қатор йўналишларда ҳамкорлик қилади

«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятининг ахборот хизмати маълум қилишича, жамият Франция нефть институти (IFPEN) билан ўзаро ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамламоқда.

Жамият бошқаруви раиси вазифасини бажарувчиси Баҳром Ашрафхонов Франция нефть институти вице-президенти Пьер-Анри Бижеард билан ўтказган учрашувида ҳам шундай эзгу мақсадлар мужассам бўлди. 

Унда мамлакатимиз нефть-газ саноати соҳасида мазкур институт ва унинг шўъба компаниялари билан келгусидаги алоқалар ва йўналишлар тўғрисида сўз борди. Бу муҳокамалар давоми ўлароқ, икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра, ҳамкорлик бир қатор йўналишларда амалга оширилиши режалаштирилган. Жумладан, "Beicip Franlab", "Axens" компаниялари ҳам шу ҳужжат доирасида ҳамкорлик қилади. Шу билан бирга, кадрлар салоҳиятини ошириш йўлида ўқув курслар ташкил этилади.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, IFPEN Франциядаги нуфузли илмий-тадқиқот институти ва таълим маскани бўлиб, у энергетика, транспорт ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида юқори технологияли маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий этишга ихтисослашган. 2017 йил якунларига кўра, институт 2,6 минг лицензияни сотган. Унинг операцион харажатлар миқдори 278,2 миллион, шу жумладан, тадқиқотлар ўтказишга 232,9 миллион евро йўналтирилган. 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА​​
1 006