“Ўзбекнефтгаз” АЖ “UNG” миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида АИ-92 маркали бензин ва Европа стандартларига жавоб берувчи дизель ёқилғиси сотувини йўлга қўйган.

2020 йилнинг 1 мартидан бошлаб ушбу АЁҚШлардаги дизель ёқилғисининг нархи пасайтирилган эди. Эртага, 26 март кунидан эътиборан эса АИ-92 маркали бензиннинг нархи 6200 сўмдан 6000 сўмга камайтирилди.

Истеъмолчиларга ишонч билан айтиш мумкинки, бошқа маркадаги бензин маҳсулотлари ва дизель ёқилғисининг нархлари ҳам босқичма-босқич камайтириб борилади.

“Ўзбекнефтгаз” аввало истеъмолчиларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда, шунингдек, биржа савдоларида бензин сотиб олиш харажатлари камайгани муносабати билан бензиннинг нархини пасайтириб боради.

Нархлар масаласида шуни таъкидлаш керакки, “Ўзбекнефтгаз” ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали сотиладиган дизель ёқилғисининг нархи хорижий компаниялар томонидан сотиладиган дизель ёқилғиси нархидан 9 фоиз, АИ-92 маркали бензин нархидан эса 16,6 фоизга арзондир.

Эслатиб ўтамиз, АЁҚШларда сотилаётган маҳсулот турлари, уларнинг нархлари ҳамда жойлашган манзиллари ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотларни @UNG_Petro_Bot телеграм канали орқали олишингиз мумкин. Бундан ташқари маҳсулот ва хизмат сифати борасидаги фикрларингизни ҳам ёзиб қолдирсангиз бўлади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекнефтгаз”: нефть маҳсулотлари нархи босқичма-босқич арзонлашади. АИ-92 маркали бензин нархи пасайди