ЎзА Ўзбек

09.08.2018 15:09 Чоп этиш версияси

“Ўзбекнефтгаз”дан қўшни давлатга беғараз ёрдам (+фото)

“Ўзбекнефтгаз”дан қўшни давлатга беғараз ёрдам (+фото)
9 август куни Ўзбекистон – Тожикистон чегарасини қурилиш материаллари, махсус техника ва ускуналар ортилган автокарвон кесиб ўтди. Мақсад – қўшни давлатда тиббиёт мажмуаси қуриш. Лойиҳа «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан амалга оширилади.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизматидан маълум қилишларича, мамлакатимиз Тожикистон жанубидаги Хатлон вилоятида 200 ўринли замонавий тиббиёт мажмуасини беғараз асосда қуриб беради. Лойиҳа Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида амалга оширилади.

Қурилишнинг биринчи босқичида йўлга чиққан автокарвондан бошқа юклар қатори эскалатор, трейлер, муҳандис-техник ходимлар учун махсус вагонлар ўрин олган. Бундан ташқари, ер ва тайёргарлик ишлари бўйича тажрибали ишчилардан иборат 15 мутахассис қўшни мамлакатга йўл олди.

24bdd1a0-baf4-4b39-8f02-586db2341050.jpg

4a5aa5ec-c9f3-4957-b28c-b96e516bf8a6.jpg

290a4a05-9a6c-4fba-8acf-0ab9386e3bbb.jpg

a942b347-6fe9-463f-9812-2b7f0bca53b8.jpg

ac1c1332-e7c1-4145-9ff7-1814ca084f7c.jpg

6224afbe-01fa-487e-8be4-444ffb3a749e.jpg

64c78f97-4a69-4793-8348-30a7064727fe.jpg

ЎзА
6 670