Шартномага кўра, “Ўзбекнефтгаз“ АЖ тасарруфидаги бошқармаларда 15 дона НК-16-18СТД русумли газотурбинали двигателларни қисқа фурсатларда таъмирлаш ишлари кўзда тутилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Россиянинг “КМПО” АЖ ҳамда Австриянинг “KMPO Motorcorp GmbH” компаниясининг Марказий Осиёдаги расмий вакили билан тўғридан-тўғри шартнома имзоланди, деб маълум қилди матбуот хизмати.

Ҳозир АЖ тасарруфидаги Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, Устюртгаз газ қазиб чиқариш бошқармаси ва Муборак газни қайта ишлаш заводларидан мукаммал таъмиргача бўлган 5 дона НК-16-18СТД русумли газотурбинали двигателларни таъмирлашга жўнатиш учун тараддуд кўрилмоқда.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг компрессор станцияларидаги газотурбинали двигателларни ўрта ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Россиянинг “КМПО” АЖ билан ҳамкорликда қўшма корхона очиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.

Маълумот учун, “Ўзбекнефтгаз” АЖ конлардан табиий газ қазиб чиқаришнинг 80-90 фоиздан ортиғини сиқув компрессор станциялари орқали амалга оширилмоқда. Бугунги кунда жамият тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларида 22 та сиқув компрессор станциялари мавжуд бўлиб, ушбу компрессор станцияларида 74 дона турли хил маркали газотурбинали двигателлар ишлатилиб келинмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекнефтгаз“ АЖ “КМПО” АЖ ва “KMPO Motorcorp GmbH” компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйди