ЎзА Ўзбек

16.09.2020 Чоп этиш версияси

«Ўзбекнефтгаз» АЖ халқаро молия бозорида ўз ўрнини мустаҳкамламоқчи

«Ўзбекнефтгаз» АЖ халқаро молия бозорида ўз ўрнини мустаҳкамламоқчи

«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг халқаро бизнес муҳити ва молия бозорларига янада интеграциялаш учун хорижий компаниялар томонидан онлайн ташкил этилаётган вебинар ҳамда халқаро конференциялар алоҳида аҳамият касб этмоқда.

«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг халқаро молия бозоридаги ўрнини мустаҳкамлаш ва хорижий инвесторларни икки томонлама манфаатли ҳамкорликка жалб қилиш мақсадида мутахассислар «Сбербанк» АО (Россия Федерацияси) томонидан ташкил этилган вебинарда иштирок этди.

Ушбу учрашув доирасида хорижий шерикларга нефть-газ тармоғининг трансформацияси, тармоқни ислоҳ қилиш давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, уни молиявий соғломлаштириш ҳамда компаниянинг янги истиқболли лойиҳалари ҳақида сўз борди.

Шунингдек, инвесторларга тизимда амалга оширилаётган муваффақиятли лойиҳалар, жумладан, жорий йил охирига қадар ишга туширилиши режалаштирилаётган “GTL” заводи технологияси асосида синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш (Gas to Liquefied), «Шўртангазкимё» мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация ва реконструкция қилиш бўйича ҳам атрофлича маълумот берилди.

Таъкидлаш жоиз, халқаро инвестиция фондлари «Ўзбекнефтгаз» АЖ фаолиятига катта қизиқиш уйғотди. «Ўзбекнефтгаз» АЖ мутахассислари лойиҳаларни молиялаштириш, компаниянинг стратегик режалари, лойиҳаларни молиялаштиришда хорижий компанияларнинг иштирок этиш тартиблари билан боғлиқ бир қатор саволларга жавоблар берди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

1 565
ЎзА