ЎзА Ўзбек

17.08.2018 12:23 Чоп этиш версияси

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти кўргазма-танлов ўтказади​

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти кўргазма-танлов ўтказади​
“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг ахборот хизмати маълум қилишича, “Энергия тежамкорлиги – ёш авлод нигоҳида” мавзусига бағишланган болалар расмлари кўргазма-танловини ўтказади.

Танловдан кўзланган мақсад навқирон авлодни энергия ресурслари ва табиатга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиши ҳамда энергия тежайдиган технологиялар ҳақида билим ва кўникмага эга бўлишга қаратилган.

Уч ёш тоифасида, яъни 4 ёшдан 8 ёшгача, 9 ёшдан 13 ёшгача, ва 14 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар ўртасида бўлиб ўтадиган расмлар танлови учун ишлар Тошкент шаҳридаги “Нефтгазинвест” масъулияти чекланган жамияти офисида, “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлардаги бўлинмаларида қабул қилинади.

Ижодий ишларни қабул қилиш шу йилнинг 25 августидан 25 ноябрига қадар давом этади. Ғолибларни тақдирлаш маросими 30 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА.​​
6 236