Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.12.2017 14:15 Чоп этиш версияси

“Ўзбекконцерт” давлат муассасасига директор тайинланди

2017 йил 4 декабрь куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида Марказий аппарат йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Маданият вазирлигининг 2017 йил 1 декабрдаги буйруғига асосан Абдуқаҳҳоров Одилжон Абдуғаниевич “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори лавозимига тайинлангани айтиб ўтилди.

Одилжон Абдуқаҳҳоров меҳнат фаолиятини собиқ “Камолот” ЁИҲ Наманган вилоят бўлими кенгашида бошлаган бўлиб, кейинчалик “Камолот” ЁИҲ марказий кенгаши аппаратининг бир қанча масъул лавозимларида фаолият юритган. 2012 йилдан “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси (собиқ “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси) Кадрлар бўлими бошлиғи, Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш бўлими бошлиғи, 2017 йилнинг октябрь ойидан эса “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директор вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида фаолият юритиб келган.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.Сайфуллаев иштирок этди.


1 910






Все о погоде - Pogoda.uz