Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.10.2017 16:32 Чоп этиш версияси

«Ўзбекистонда инсон омили ва манфаатлари – энг олий қадрият» илмий-таҳлилий рисоласининг тақдимоти бўлиб ўтди

Пойтахтимиздаги «Китоб олами» маънавий-маърифий савдо мажмуасида иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Қаландар Абдураҳмоновнинг «Ўзбекистонда инсон омили ва манфаатлари – энг олий қадрият» илмий-таҳлилий рисоласининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Қ.Абдураҳмоновнинг шу кунга қадар «Меҳнат иқтисодиёти», «Демография», «Ташкилот персоналини бошқариш», «Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси», «Ижтимоий соҳа иқтисодиёти» ва «Меҳнат бозори» каби кўплаб дарслик ва қўлланмалари чоп этилган. Унинг «Ўзбекистон кеча, бугун ва келажакда», «Оламни маҳлиё айлаган диёр» номли китоблари ўзбек ва чет тилларда бир неча бор нашр этилган.

Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида чоп этилган янги рисолада Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилининг долзарб вазифалари ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг аҳамияти чуқур таҳлил қилинган. Хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни ривожлантириш, кучли ижтимоий сиёсат юритиш, халқимиз учун обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, диний бағрикенглик ва тинчлик-тотувлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллаши масалалари кенг кўламда очиб берилган.

– Қаландар Абдураҳмонов олтмишдан ортиқ фан доктори ва номзодларининг устози ҳисобланади, – дейди Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори Гулнора Ибрагимова. – Муаллиф ўзининг илмий асарлари билан иқтисодиёт фани ва амалиёти ривожига муносиб ҳисса қўшмоқда. Унинг китобларида мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ва ободончилик ишлари, юртимизнинг тобора чирой очаётгани, халқимизнинг беқиёс яратувчанлик ишлари мазмун-моҳияти ифодаланган.

Гулноза Бобоева, ЎзА
1 668






Все о погоде - Pogoda.uz