“Ўзбекистон темир йўллари” Наврўз байрами арафасида 10 га яқин йўналишда қўшимча рейслар қатновини йўлга қўяди
Наврўз яқинлашмоқда. Бу эса “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг янги лойиҳалар борасида изланишга чорламоқда.
Наврўз яқинлашмоқда. Бу эса “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг янги лойиҳалар борасида изланишга чорламоқда.
Хабарингиз бор, дам олиш ва байрам кунларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, ички туризмни янада ривожлантириш мақсадида юртимиз аҳолиси ва сайёҳлар учун кўплаб имкониятлар яратилмоқда. Хусусан, маҳаллий йўналишларда қатновчи йўловчи поездларда бир қатор чегирмалар жорий этилмоқда.
Байрам кунлари имтиёзли нархлардаги читалардан фойдаланиш истагидаги юртдошларимизга бир қатор таклифлар берилмоқда.
– Талабалар, ўқувчилар ҳамда нафақадагилар учун йўл чиптасининг тариф қисмидан 10 фоиздан 50 фоизгача чегирма жорий қилинмоқда, – дейди “Railway-media” МЧЖ директори Фозил Шарипов. – Бундан ташқари, ушбу кунларда поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилиб, қўшимча равишда ўнга яқин йўналишда қатновчи поездлар йўлга қўйилади. Шу мақсадда ҳозирда маркетинг тадқиқотлари ўтказилиб, талаб юқори бўлган поездлар аниқланмоқда.
Афросиёб ёки бошқа йўналишдаги поездларда жой бор йўқлигини билмоқчи бўлганлар мобил илова орқали тўғридан-тўғри онлайн тарзда сайтга кириб кўриш имконига эга. Читалар олдин 45 кун олдин сотувга чиқарилган бўлса, эндиликда 60 кун олдин чиқаришни бошладик.
Яна бир янгилик. Синов тариқасида апрель-май ойларида маҳаллий йўналишда чартер сайёҳлик поездлари қатновини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бунда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорлик қилиш кўзда тутилмоқда.
Юртимизнинг қадимий шаҳарлари бўйлаб йўлга қўйиладиган чартер йўналишни арзонроқ бўлишини таъминлаш учун читалар тайёрланмоқда. Бунда талабга кўра 16, 34, 54 нафар одамга мўлжалланган вагонлар бўлади.
Тошкентдан йўлга чиққан поезд Самарқандда икки, Бухорода икки ва Хивада бир кун туриб, йўловчиларни олиб қайтади. Бу йўналишлар буюртмачининг талабига кўра ўзгариши ҳам мумкин. Билет баҳоси ҳам шунга мос равишда ҳисобланади. Тўғри, у оддий поезд чиптасидан қимматроқ бўлади, жойларда кутиб тургани учун.