ЎзА Ўзбек

06.12.2018 18:10 Чоп этиш версияси

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раисига ўринбосар тайинланди

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раисига ўринбосар тайинланди Ҳукумат қарори билан Хайитбай Ахмадалиевич Омонов “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг саноат ишлаб чиқариши масалалари бўйича ўринбосари этиб тасдиқланди.

Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти халқ хўжалиги ва аҳолининг темир йўл транспортида юк ва йўловчиларни ташиш эҳтиёжларини тўла қондириш ҳамда темир йўлнинг барқарор ва хавф-хатарсиз ишлашини таъминлаш мақсадида ташкил этилган.


ЎзА
2 635