ЎзА Ўзбек

02.05.2018 17:30 Чоп этиш версияси

“Ўзбекистон сўмини қалбакилаштириш қонунга мувофиқ таъқиб қилинади”

“Ўзбекистон сўмини қалбакилаштириш қонунга мувофиқ таъқиб қилинади”
Ўзбекистоннинг барча сўм купюраларига шундай ёзилган бўлса-да, нафснинг қули бўлган айримлар бу эслатмага кўз юмиб, ўз билганларидан қолмайди.

Ҳамёнингиздаги пуллар ҳақиқийми? Бу саволни ўзингизга бериб кўрмагансиз, тўғрими? Чунки ҳаммамиз менда қалбаки пул бўлмайди, деган фикрдамиз. 

Аммо қалбаки пул “ихтиро” қилиб, уни сизу бизга ўтказишга ҳаракат қилаётганлар, кам бўлса-да, учраб туради.

Одатда, қалбаки пул “ишлаб чиқарувчи”лар йирик купюраларни маъқул кўришади. Ана шундай оҳангаронлик ишлаб чиқарувчи 50 минг сўмликни маъқул кўрди. У бир даста йирик пулни олиб бозорга йўл олди.

Сотувчилардан бири харид қилинган маҳсулот учун узатилган янги купюраларни қўлга олиб, ўйланиб қолди. Ҳақиқийсидан унчалик фарқ қилмаса-да, бу купюра қўлига сал “нотаниш” туюлди. Ҳушёр сотувчи бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга мурожаат қилди. 

ИИВ матбуот хизматидан маълум қилишларича, ушбу ҳолат юзасидан кўрилган тезкор тадбирда купюралар қалбаки экани аниқланган. Уларни Оҳангарон шаҳри Тараққиёт кўчасида яшовчи З.И замонавий техника қурилмаларидан фойдаланиб яратгани маълум бўлган ва у қўлга олинган. 

ЎзА
10 097