Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.12.2017 15:47 Чоп этиш версияси

“Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди

“Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди Самарқанд вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги фармони билан таъсис этилган “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.

1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаётини таъминлаш, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтиришнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосидир. Бош қомусимизни тайёрлашда давлатимиз танлаган йўл, халқимизнинг бир неча минг йиллик тарихи ҳамда халқаро тажриба инобатга олинган.

6.JPG

Мамлакатимизда ўтган давр мобайнида амалга оширилаётган барча ислоҳотлар замирида Конституциямизда белгилаб берилган қоида ва тамойиллар устуворлик касб этди. Айни пайтда ҳаётга изчил татбиқ этилаётган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳам Конституциямиз тамойилларига асосланган.

3.JPG

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 21 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишига кўра, бу йил юртимизда Бош қомусимиз қабул қилинганининг 25 йиллиги кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан давлатимиз раҳбари томонидан 2017 йил 10 октябрда “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги фармон қабул қилиниб, ушбу нишон билан мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини ва мудофаа қудратини юксалтириш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш, жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро дўстлик ва тотувликни асраб-авайлаш, Асосий қонунимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, ёш авлодни қонунга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган барча соҳа вакиллари, меҳнат фахрийлари, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамда бошқа шахслар тақдирланиши белгилаб қўйилган.

11.JPG

Самарқанд вилоятидан 2 минг 800 дан ортиқ юртдошимиз “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирланган.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан Самарқанд вилояти ҳокими Т.Жўраев ушбу эсдалик нишонларини туман ва шаҳар ҳокимлари, вилоятдаги бошқарма ва идоралар, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, фахрийлар ва ёшларга тантанали равишда топширди.

Мукофотланганлар юксак эътибор ва эътироф учун миннатдорлик изҳор этиб, Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида астойдил меҳнат қилишини билдирди.

– Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллик тарихий санаси муносабати билан таъсис этилган ушбу эсдалик нишонига сазовор бўлиш катта шараф, – дейди халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутати Ў.Саидмуродов. – Бу Конституциямизда белгиланган қоидаларнинг ижросини таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда зиммамизга улкан масъулият юклайди.

Вилоятдаги ҳуқуқ-тартибот органлари, ҳарбий қисм ва муассасаларда ҳам эсдалик нишонларини тантанали топшириш маросимлари ўтказилмоқда.

Ғолиб Ҳасанов, Алишер Исроилов (сурат), ЎзА
3 046






Все о погоде - Pogoda.uz