ЎзА Ўзбек

01.02.2018 14:00 Чоп этиш версияси

“Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол аёли” кўрик-танловининг вилоят босқичи якунланди

Навоийда Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан “Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол аёли” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Лойиҳалар тақдимоти, “Қонунларимиз ҳаётимиз асосидир”, сиёсий ҳозиржавоблик каби шартларда иштирокчилар билими, маҳорати ва тажрибаси синовдан ўтказилди.

Навбаҳор туманидаги 16-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Чарос Бозорова биринчи ўринни қўлга киритди ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди. Иккинчи ўринни Қизилтепа туманидаги 13-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Замира Амонова эгаллаган бўлса, Учқудуқ кончилик касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Шоҳида Абдуғаффорова учинчи ўринга сазовор бўлди.

Нуриддин Раҳимов, ЎзА
10 612