Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

11.09.2018 12:46 Чоп этиш версияси

“Ўзбекистон ҳаво йўллари”: Тошкентдан Жиддага мунтазам қатновлар йўлга қўйилади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари”: Тошкентдан Жиддага мунтазам қатновлар йўлга қўйилади

Шу пайтга қадар Жидда қатновлари “Ҳаж” дастури доирасида бажарилган.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси маълум қилишича, жорий йилнинг 28 октябридан бошлаб “Тошкент-Жидда-Тошкент” йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини амалга оширади.

Тошкентдан Жиддага ва қайтиш қатновлари ҳафтасига икки марта – сешанба ва якшанба кунлари замонавий "Boeing-757" ҳаво кемасида амалга оширилади.

• сешанба ва якшанба: HY-335 Тошкент 17:50 – Жидда 21:00

• сешанба ва якшанба: HY-336 Жидда 22:30 – Тошкент 05:10 + 1

Илгари шу пайтга қадар Жидда қатновлари “Ҳаж” дастури доирасида бажарилган.

ЎзА