Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

25.07.2018 16:48 Чоп этиш версияси

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ёшларни “Очиқ эшиклар куни”га таклиф қилади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ёшларни “Очиқ эшиклар куни”га таклиф қилади
Авиакомпания ўқув-машқ маркази учувчиларни дастлабки тайёрлаш ўқув курсларига танлов ўтказилиши муносабати билан, жорий йилнинг 6-7 август кунлари “Очиқ эшиклар куни“ ташкил этилиши режалаштирилган. 

Шунга кўра, 27 ёшга тўлмаган, тугалланган олий техник маълумоти ва IELTS сертификати билан тасдиқланган инглиз тилининг 6-даражасига эга бўлган ёшлар фуқаро авиацияси учувчилари учун дастлабки тайёргарлик курсларида таълим олиш имкониятига эга бўладилар. 

Ўқиш давомийлиги, ҳужжатларни қабул қилиш ва имтиҳон топшириш муддати, номзодлар учун тиббий ва бошқа талаблар ҳақида тўлиқ маълумот олишни истовчилар Тошкент шаҳар Қумариқ кўчаси 120-уйда жойлашган МАК Ўқув–машқ марказига мурожаат қилишлари мумкин. 

Сизни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг Ўқув-машқ марказида 6-7 август кунлари соат 14:00да кутамиз, дея хабар қилмоқда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ахборот хизмати.

Марказ ҳудудига кириш учун ўзингиз билан шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат бўлиши шарт.

ЎзА
4 223