ЎзА Ўзбек

01.02.2018 18:10 Чоп этиш версияси

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси «Умра. Баҳор-2018» дастури доирасидаги қатновларга пухта тайёргарлик кўрди

Жорий йилнинг 1 февралидан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси «Умра. Баҳор-2018» дастури доирасидаги қатновларни амалга ошира бошлайди, дея хабар қилинади компаниянинг расмий сайтида.

Хозирда, навбатдаги дастур доирасида Тошкент-Жидда-Тошкент йўналиши бўйича жами 46 қатнов амалга оширилиб, 8 минг 736 зиёратчини Boeng 767 самолётларида белгиланган манзилга етказиш режалаштирилган.

Миллий авиаташувчи мутахассислари «кичик ҳаж» амалига пухта тайёрланиш билан бирга, зиёратчиларга қулай шарт-шароит яратиш, юқори даражадаги сервис хизматларини кўрсатиш учун бор имкониятларини сарфламоқда. Шунга кўра зиёратчилар билан ишловчи махсус гуруҳ ташкил этилди.

«Умра. Баҳор-2018» дастури шу йилнинг 29 мартига қадар давом этиши кўзда тутилган.

Гулноза Бобоева, ЎзА
13 233