ЎзА Ўзбек

10.08.2018 18:32 Чоп этиш версияси

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Владивостокка мунтазам парвозларни йўлга қўймоқда

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Владивостокка мунтазам парвозларни йўлга қўймоқда
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 15-сентябрдан бошлаб, ҳафтасига бир марта Тошкент-Владивосток-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини жорий этади, дея хабар қилмоқда МАК ахборот хизмати.

Шу пайтга қадар, авиакомпания мазкур йўналиш бўйича чартер қатновларини амалга ошириб келаётган эди.

Владивосток ва Тошкентга/дан қатновлар қулай Боэинг-767 самолётларида қуйидаги жадвал бўйича шанба кунлари амалга оширилади.

Маҳаллий вақт билан::

ҲЙ-707 Тошкент 08:30 - Владивосток 20:10

ҲЙ-708 Владивосток 22:00 - Тошкент 00: 40 + 1

ЎзА
5 247