ЎзА Ўзбек

29.07.2018 05:28 Чоп этиш версияси

“Ўзбекэнерго” АЖ Бошқарув раиси ташаббуси

“Ўзбекэнерго” АЖ Бошқарув раиси ташаббуси
“Ўзбекэнерго” АЖ Бошқарув раиси ташаббуси билан тизимдаги бўш иш ўринларига ишга қабул қилиш учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. 

Мазкур ярмаркада "Ўзбекэнерго" АЖ тизимига кирувчи Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги корхона ва ташкилотлар ўзларида мавжуд бўлган мингдан ортиқ вакант иш жойлари билан қатнашди.

Корхоналар ёшларга яратилган шароитлар, бўш иш ўринлари, ишга жойлашиш механизмлари ва номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисида тақдимотлар ўтказишди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўтказилаётган мазкур ярмаркада номзодлар шу ернинг ўзида иш берувчилар томонидан суҳбатдан ўтказилиб, ишга қабул қилишга тавсия этилади. Суҳбатдан муваффақиятли ўтганлар барча ҳужжатларни тақдим этганларидан сўнг маълум муддатда ишга қабул қилинганлиги тўғрисида маълумот берилади.

Ҳозирда ярмаркада республика бўйича мавжуд бўш иш ўринларига 1500 нафардан ортиқ номзодлардан ариза келиб тушди. Мурожаатлар тез кунда ўрганилиб, барча иш ўринларига ёш мутахассислар қабул қилинади.



И.Аҳатова, ЎзА
6 724