Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

26.09.2017 17:06 Чоп этиш версияси

«Ўзагросуғурта» акциядорлик жамияти «Салоҳиятли ёшлар – юрт келажаги» мавзуида онлайн видеомулоқот ўтказди

Очиқ мулоқотда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вакиллари ҳамда "Ўзагросуғурта" акциядорлик жамиятининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоят филиалларида ишлаётган 350 дан ортиқ 30 ёшгача бўлган ходимлари қатнашди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 5 июлдаги "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги фармони ҳамда 18 июлдаги "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори юртимизда баркамол авлодни ҳар тарафлама билимли ва кенг дунёқарашга эга бўлган комил инсонлар этиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

"Ўзагросуғурта" акциядорлик жамияти менежери Шерзод Исломовнинг таъкидлашича, йигит-қизларнинг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, лойиҳа ва ғояларини амалиётга муваффақиятли татбиқ этишида суғурта тизимининг ҳам алоҳида ўрни бор. Мамлакатимизда илк маротаба ўз бизнесини бошлаётган ёшларга кўмаклашиш, гаров таъминотига эҳтиёжи бўлган ишбилармонларнинг суғурта ҳимоясини таъминлаш мақсадида “Ёш тадбиркорларнинг кредит қайтарилмаслиги бўйича жавобгарлигини суғурта қилиш” деб номланган суғурта турининг икки йилдан буён мавжудлиги бунинг ёрқин исботидир.

Онлайн тарзда ўтган видеомулоқотда жамиятнинг Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Андижон, Бухоро вилоятидаги бўлинмалари ёшлари фаол иштирок этди. Ёшларнинг асосий қисми келгусида ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказиш, ёшларни йилда бир марта текин тиббий кўрикдан ўтказиш, турли танловлар ташкил этиш зарурлиги, ёшларнинг тил ўрганиши ва хорижда малакасини ошириши учун жамият касаба уюшмаси қандай кўмак бериши мумкинлиги каби масалалар билан қизиқди.

Тизимда фаолият юритаётган ёшларнинг изланувчанлиги, янгилик яратишга бўлган қизиқиши эътиборга олиниб, келгусида ижтимоий тармоқларда «Агросуғурта» гуруҳини яратиш, унинг саҳифаларида ҳар бир бўлинмаларда бўлаётган янгиликлар, кунлик натижаларни ёритиб боришга келишиб олинди. Ёшларнинг чет элларда малака ошириши бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади. Шунингдек, ҳар ойда икки марта вилоятлар ўртасида видеомулоқот ташкил этиш, футбол жамоасини шакллантиришга келишиб олинди.

Сайёра Шоева, ЎзА
2 693






Все о погоде - Pogoda.uz