Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.06.2018 22:17 Чоп этиш версияси

“Ўзагроэкспорт”: пиёзни тақдири нима бўлди?

“Ўзагроэкспорт”: пиёзни тақдири нима бўлди?
“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компаниясининг матбуот хизматидан олинган маълумотларга кўра, сурхондарёлик фермер ва деҳқонлардан харид қилинган, пиёзни экспорт қилиш бошланди. Хусусан, Қумқўрғон, Жарқўрғон ва Олтинсой туманларидаги фермер ва деҳқонлардан1 минг 200 сўмдан харид қилинган 675 тонна пиёз Россия жўнатилди.

– Оиламиз билан 20 сотихда пиёз етиштирдик, - дейди Абдумурод Чориев. –Ана шу ҳосилни 15 тоннасини “Ўзагроэкспорт” компанияси тизимидаги “Тўлқинбекаистиқбол” фирмаси 1200 сўмдан харид қилди. Пулларимизни олдик. Қолган ҳосилни ички бозорга етказиб берамиз.

Қайд этиш жоизки, мамлакатимизда пахтадан бўшаган майдонларда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ҳажми йилдан - йилга ортиб бормоқда. Жумладан, захматкаш деҳқонларимиз пиёзни ҳам кўп миқдорда етиштирмоқда. Натижада аҳолининг ушбу маҳсулотга бўлган талаби тўлиқ таъминланмоқда.“Ўзагроэкспорт” аҳоли истеъмолидан ортган қисмини экспортга йўналтирмоқда.

ЎзА
6 576