ЎзА Ўзбек

07.07.2018 10:56 Чоп этиш версияси

Ғўза парваришида муҳим палла

Ғўза парваришида муҳим палла
Қорақалпоғистон Республикасида 3 минг 473 фермер хўжалигининг 87 минг 791 гектар ер майдонига экилган ғўза баравж ривожланмоқда. Белгиланган агротехник тадбирлар асосида парваришланаётган ғўза майдонларининг 38 минг 869 гектари шоналаш, 48 минг 922 гектари гуллаш жараёнида.

– Ғўза қатор ораларига ишлов бериш учун 1 минг 793 та культиватор 367 отрядга бириктирилиб, марказлашган ҳолда иш олиб бормоқда, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси О.Қалханов. – Бугунги кунда минерал ўғитлар билан биринчи озиқлантириш ишлари якунланиб, 85 минг 411 гектар майдондаги ғўза иккинчи марта озиқлантирилаётир. Тегишли ташкилот ва идоралар томонидан июнь ойида гектарига 5 тонна, жами 33 минг 309 тонна маҳаллий ўғит ғўза майдонларига чиқарилган.

Шунингдек, 292 минг 65 гектар майдонда чуқур юмшатиш ишлари амалга оширилган. Суспензия сепиш ишларини тизимли олиб бориш мақсадида 102 та отряд ташкил этилиб, уларга 314 дона ОВХ, 358 дона қурилмалар ва 114 дона қўл аппарати, 102 дона транспорт тракторлари бириктирилган. 

Ғўза зараркунандаларига қарши курашиш мақсадида 87 минг 791 гектар майдоннинг ҳар 2 гектарига 1 донадан, жами 43 минг 895 дона ферамон тутқичлар кўйилиб, 130 минг 600 гектар ерда шира трипсга қарши, 254 минг 860 гектарда кўсак қуртига қарши биологик кураш ишлари олиб борилган. Шу билан бирга, 1000 гектар майдонга ўргимчакканага қарши профилактик ишлов берилган.

Есимхон Қаноатов, ЎзА
11 940