ЎзА Ўзбек

25.12.2019 Чоп этиш версияси

​ЎзА кўзгусида Жиззах вилояти акс этади...

​ЎзА кўзгусида Жиззах вилояти акс этади...

2019 йилдаги изчил ислоҳотлар самаралари рақам ва фотофактларда

Жиззах қадимдан Шарқ ва Ғарбни боғловчи Буюк ипак йўлининг муҳим қўналғаларидан бири бўлган. 1973 йил 29 декабрда ташкил топган вилоятнинг Мустақиллик йилларида мамлакат тараққиётидаги ўрни ва аҳамияти янада ортди. Вилоят ҳудудидаги Жиззах шаҳри ва 12 туманда 1 миллион 374 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 53,1 фоизи қишлоқ ҳудудларида яшайди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 30-31 январь кунлари Жиззах вилоятига ташрифи чоғида ҳудудни иқтисодий, ижтимоий ривожлантириш, шаҳар ва туманларда кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича белгилаб берган вазифалар изчил амалга оширилмоқда. 

za_k_zgusida_zhizzakh_viloyati_aks_etadi_.jpg

“Жиззах вилоятини комплекс ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солиш ва бошқаришнинг самарали моделини ишлаб чиқиш тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида 1 мартдан вилоятда “Илғор ҳудуд” синов лойиҳаси тадбиқ этилди. Ушбу лойиҳа доирасида аҳоли даромадларини ошириш ва турмуш шароитини яхшилаш, қулай инвестиция муҳити яратиш ва янги саноат тармоқларини ривожлантириш бўйича бир қатор истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда.

2.JPG

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги қарори билан Мирза Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали ташкил этилди.

15-2019 йил 29 август куни Жиззах шаҳрида ўтказилган II-Халқаро инвестицион форум.JPG

2019 йил 29 август куни Жиззах шаҳрида ўтказилган II-Халқаро инвестицион форумда 25 та давлатдан 100 зиёд хорижий компания раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди. Форум доирасида умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик 11 та шартнома имзоланди.

9.JPG

Вилоятда тадбиркорлар фаолияти учун яратилган қулай ишбилармонлик муҳит туфайли 2019 йилнинг ўтган даврида 4 мингдан кўпроқ янги бизнес субъекти ташкил этилди. Бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 2 баравар кўпдир.

17-2019 йил 29 август куни Жиззах шаҳрида ўтказилган II-Халқаро инвестицион форум.JPG

Жорий йилда “Жиззах” эркин иқтисодий зонасини Шароф Рашидов, Зомин, Пахтакор ва Арнасой туманларининг саноат учун қулай, зарур инфраструктурага эга бўлган ерлар ҳисобидан 182 гектарга кенгайтирилиши тадбиркорлик ривожлантиришда янги имкониятлар яратди.

13-2019 йил 29 август куни Жиззах шаҳрида ўтказилган II-Халқаро инвестицион форум.JPG

Айни пайтда вилоятда 10 та кичик саноат зоналари ташкил қилинган бўлиб, уларнинг ҳудудида бугунги кунга қадар 170,4 миллиард сўмликдан ортиқ қийматдаги маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига эга бўлган 35 та кичик корхона фаолият юритади.

18-Жорий йилда “Жиззах” эркин иқтисодий.JPG

Кичик саноат зоналарида ер участкалари ва бино-иншоотларини бериш, танлаш ва жойлаштириш аукционсиз ва тўловсиз танлов асосида ўз бизнес лойиҳасини амалга ошириш истаги бўлган ташаббускорларга вилоят эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашининг қарорига асосан 10 йилга узоқ муддатли имтиёзли ижарага берилаётир.

27-“Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари.JPG

“Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари доирасида вилоят бўйича 26 минг ҳовли жойлар, 405 та кўп қаватли уйлар 139 та ижтимоий соҳа иншоотлари қайта қурилди ва ва реконструциция қилинди.

24-“Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари.JPG

Жорий йилнинг ўзида мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 4 та туманда 4 та агрокластерлар ва 7 та кооперация ташкил этилди. Буларга 695 та фермер, деҳқон хўжаликлари, 8 минг 120 гектар очиқ майдонлар, 4 минг 516 гектар боғ, 1 минг 30 гектар токзорлар бириктириб берилган.

30 мева-сабзавотчиликка.JPG

29 мева-сабзавотчиликка.JPG

Вилоятда паст рентабелли, иқтисодий самара бермайдиган пахта ва ғалла майдонлари қисқартириб, экспортбоп экин турларини жойлаштириш ишлари босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда. 2019 йилнинг ўзида паст рентабелли 6 минг 300 гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, ушбу майдонларнинг 150 гектарига сабзавот, 100 гектарига картошка, 467 гектарига полиз, бошқа экспортбоп ва озуқабоп экинлар жойлаштирилди. 667 гектардан зиёд майдонда интенсив боғ ҳамда янги токзорлар барпо этилди.

35- ғалла майдонлари.jpg

36-пахта майдонлари.jpg

Бу йил пахта майдонларининг 30 фоизида кластер фаолияти йўлга қўйилди. 2020 йилда тўлиқ кластерларга берилиши кутилмоқда.

Ҳудудда амалга оширилаётган ишлар ҳақида жуда кўплаб маълумотлар келтириш мумкин. Муҳими, изчил ислоҳотлар давомли бўлиб, улар одамларнинг турмуш тарзи янада яхшиланишига, янги иш ўринлари яратилиб, даромадлари ошишига хизмат қилмоқда.

10 549
Тошқул БЕКНАЗАРОВ, Жамшид ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА