Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.07.2018 18:02 Чоп этиш версияси

Ёшлар билан ишлаш масъулияти

  Ёшлар билан ишлаш масъулияти
Тошкент молия институтида “Ёшлар билан ишлаш ва маънавий-маърифий фаолият самарадорлигини янада ошириш” мавзуида семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда институт ректори Н.Ҳайдаров ва Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари М.Қуронов ва бошқалар ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишида таълим муассасаларининг ўрни муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 5 июнда қабул қилинган “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан олий таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори лавозими ўрнига ёшлар билан ишлаш бўйича проректори лавозими жорий этилиши белгиланган.

Семинарда ёшлар билан ишлаш бўйича проректор ва айни йўналиш бўйича декан муовини лавозимига номзодлар иштирок этди.

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад олий таълим муассасаларида 2018/2019 ўқув йилига тайёргарлик ҳамда ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган.

Ёшлар билан ишлаш бўйича қабул қилинган мутахассислар университетда талаба-ёшларга ўзини намоён этишда кўмаклашади.

Барно Мелиқулова, ЎзА
6 719