ЎзА Ўзбек

05.09.2018 20:49 Чоп этиш версияси

Ўқув йили тантанали бошланди

Ўқув йили тантанали бошланди Тошкент вилояти Қибрай туманидаги 14-умумтаълим мактабида янги ўқув йилига чорловчи биринчи қўнғироқ янгради.

Таълим масканида янги ўқув йилига пухта тайёргарлик кўрилди. Ўқув биносида таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, сифатли таълим жараёни учун барча шароит яратилди. Мактаб илғор ахборот-коммуникация жамланмалари билан жиҳозланди. Аниқ фанлардан чуқурлаштирилган дарс соатлари ташкил этилди.

23.JPG

–Жорий ўқув йилида мактабимиз 528 нафар ўқувчини ўз бағрига олди, –дейди таълим маскани директори Арофат Қодирова. – 22 нафар ўқувчимиз ушбу ўқув йилида 11-синфни тамомлайди. Янги педагогик технологияларни амалиётга кенг жорий этиш, ахборот-таълим ресурсларини яратиш, хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш асосида ўқувчилар билимини бойитиш доимий эътиборимизда.

“Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказилган тадбирда биринчи синфга қадам қўйган 41 нафар ўқувчига дарслик ва ўқув қуроллари жамланган Президент совғаси топширилди.

24.JPG


Оқил Ғуломов (сурат) ЎзА
7 131