ЎзА Ўзбек

03.07.2019 17:20 Чоп этиш версияси

Ўқув йиғинлари 5 ташаббус асосида олиб борилмоқда

Ўқув йиғинлари 5 ташаббус асосида олиб борилмоқда

Мамлакатимизда ички ишлар органлари тизимини ҳам такомиллаштириш, уларнинг қуйи бўғинларини аҳолига янада яқинлаштирган ҳолда мустаҳкамлаш, “Жиноят ҳақиқати ва адолати”, “Қонун ва адолат – устувор, жиноятга жазо – муқаррар” тамойилларини қарор топтириш кўп жиҳатдан соҳа ходимларининг билим ва кўникмаларини оширишга боғлиқ.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 16 августдаги “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

photo5249254530787420800.jpg

Ҳусусан, жорий йилнинг 1-17 июль кунлари институт томонидан Андижон, Наманган, Сирдарё, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги туман ва шаҳар ички ишлар органларининг жиноят-қидирув бўлимлари бошлиқлари, хавфсиз туризмни таъминлаш хизмати, навбатчилик қисмлари ходимлари, профилактика инспекторлари учун малака ошириш сайёр ўқув йиғинлари ўтказилмоқда.

Ўқув йиғинларида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ички ишлар органлари фаолиятига оид долзарб вазифалар, уларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига, соҳага оид қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатларнинг талаблари билан таништириш, улар асосида хизмат фаолияти самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

photo5248969748685892452.jpg

Машғулотлар мобайнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, хусусан, ички ишлар идоралари фаолиятидаги илғор тажрибалар билан таништирилди. Президентимиз ташаббуси билан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ҳамда уни амалга ошириш йўл-йўриқлари тизим ходимларига чуқур ўргатилади.

photo5249005414094318714.jpg

Жойларда ўтказилаётган ушбу тадбирлар доирасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашлар билан ҳамкорликда маҳаллаларда аҳоли, шу жумладан, ёшлар ўртасида “Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак” мавзусида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Гулноза БОБОЕВА, ЎзА
24 320