Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.03.2017 18:36 Чоп этиш версияси

"Адолат" СДПнинг мурожаатлар билан ишлаш бўйича фаолияти кенгайди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон "Адолат" СДП сиёсий кенгаши марказий аппарати томонидан ўтказилган ўқув-семинар мазкур фармон ижросига бағишланди.

"Адолат" социал-демократик партияси сиёсий кенгаши раиси ўринбосари А.Раҳмонов, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги масъул ходими Н.Усмонов ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан мамлакатимизда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш тартиби барча давлат идоралари фаолиятида мутлақо янги тизимга ўтказилганини таъкидлади.

"Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастурида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, аҳоли билан очиқ мулоқотни амалга оширишнинг самарали механизм ва усулларини жорий этиш масалалари муҳокама этилди.

"Адолат" СДП тизимида ҳам жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича низом ишлаб чиқилиб, жорий йилнинг февраль ойида партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари қошида "Адолат" қабулхоналари ташкил этилди. Партия расмий веб-сайтида виртуал қабулхона ишга туширилди.

Семинарда партия тизимида жорий қилинган қабулхоналарга бириктирилган мутахассисларга жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг ҳуқуқий асослари, тартиб-қоидалари ҳақида билим ва кўникмалар берилди.

Мурожаатларни расмийлаштириш, тегишлилиги бўйича ижро этиш тартиби ва муддатлари слайд-тақдимотлар воситасида семинар иштирокчиларига атрофлича тушунтирилди. "Адолат" қабулхоналари ишини тизимли йўлга қўйиш, улар фаолиятининг очиқ-ошкоралигини таъминлаш мақсадида партия расмий веб-сайти ва "Адолат" ижтимоий-сиёсий газетасида ҳар ойда таҳлилий мақолалар бериб борилиши лозимлиги таъкидланди.

Семинарда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассисларидан жавоб олди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
626






Все о погоде - Pogoda.uz