ЎзА Ўзбек

17.10.2020 Чоп этиш версияси

«Қурол» ҳақиқатда тарозими...?!

«Қурол» ҳақиқатда тарозими...?!

Бугун ижтимоий тармоқларда Қизилтепа туманидаги пахта майдонида фермер хўжалиги раҳбари қўлида "қурол" ушлаган ҳолда фуқароларни қўрқитиб, пахта теришга мажбурлаётгани тасвирланган суратлар тарқалган эди.

Ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ томонидан зудлик билан ойдинлик киритилди.

Муносабатда таъкидланишича, туман ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш ходимлари томонидан ҳолат юзасидан махсус тадбир ўтказилган. Аниқланишича, 10 октябрь дам олиш куни бўлганлиги сабабли тумандаги 36-сонли мактаб-интернати ишчи ходимлари «Маликобод» МФЙдаги «Дурбек-2002» фермер хўжалиги даласига пахта теримига чиқишади. Фермер хўжалиги ишчиси Й.Г. пахтани тоза териш зарурлигини айтиб, теримчилар билан тортишади. Бу пайтда унинг қўлида темир тарози бўлган».

3 883
А.Бўриев, ЎзА