ЎзА Ўзбек

14.08.2019 10:43 Чоп этиш версияси

“Қумоқ” минтақавий босқичга йўл олди

“Қумоқ” минтақавий босқичга йўл олди

Маҳалла ёшлари ўртасида мини-футбол бўйича ўтказилаётган “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақасининг Самарқанд вилояти босқичи якунланди.

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлаш, футболни янада оммалаштириш мақсадида 13-14 ёшли ўсмирлар иштирокида ўтказилган мусобақада Каттақўрғон туманидаги “Қумоқ” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Қумоқ” жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, жорий йилнинг 16 август куни Қарши шаҳрида ўтказиладиган минтақавий босқичига йўлланма олди.

Жомбой тумани Саричашма маҳалласи ёшлари иккинчи, Самарқанд шаҳар Мақсуд Шайхзода маҳалласининг “Шайхзода” жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди.

Мусобақа ғолиблари ва фаол жамоалар, энг яхши ўйинчилар вилоят маҳаллалар кенгаши томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА
1 986