Жорий йил 1 май куни Сирдарё вилоятида рўй берган техноген офат – “Сардоба” сув омборидаги авария ва унинг оқибатлари билан курашишда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан айни пайтда авариявий тиклаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Маълумки, Президентимизнинг табиий офат етган ҳудудларда бўлиб жабр кўрган аҳоли вакиллари билан учрашуви чоғида ҳудудларга биринчи галда электр энергияси ва табиий газ таъминоти тез фурсатларда тикланиши ҳақида айтиб ўтган эдилар.

photo_2020-05-04_21-17-51.jpg

photo_2020-05-04_21-17-34.jpg

Шу маънода “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан Сирдарё вилоятининг қатор ҳудудларида издан чиққан электр энергияси таъминотини тиклаш ва мазкур аянчли ҳодиса оқибатларини бартараф этиш мақсадида 100 нафардан ортиқ ишчи-ходим, бундан ташқари 50 дан ортиқ махсус техника жалб қилинди. Таъкидлаш жоизки, сирдарёлик ҳамкасбларга кўмак кучи сифатида Фарғона, Андижон, Наманган ва бошқа вилоятлардан ҳам махсус техника ва зарур жиҳозлар билан Сардобага етиб келишган.

Ҳозирда офат етган ҳудудларда трансформатор пунктларини сув ювиши натижасида вужудга келган лойдан ва чиқиндилардан тозалаш, шунингдек, тошқин натижасида яроқсиз ҳолга келган таянч устунларни янгисига алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.

photo_2020-05-04_21-18-06.jpg

photo_2020-05-04_21-18-01.jpg

Шу билан бир қаторда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан табиий офат оқибатларини бартараф этиш мақсадида ҳудудга келган ҳарбий хизматчилар ва бошқа кўнгиллилар учун қурилган вақтинча яшаш жойларини электр энергияси билан таъминлаш ишларига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, зарар кўрган ҳудудларда “Балиқчи”, “А. Таиров”, “Уч том”, “Янги ҳаёт” нимстанциялари сув остида қолиши натижасида 8 мингдан ортиқ истеъмолчи электр энергиясидан узилиб қолган.

Жамият ходимлари томонидан таъмирлаш-тиклаш ишлари давом эттирилмоқда.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ
Матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан Сирдарё вилоятида электр энергияси таъминотини тиклаш ишлари олиб борилмоқда