ЎзА Ўзбек

09.11.2019 Чоп этиш версияси

"Ўткан кунларʼ" асари асосида "Кумуш" операси яратилди

"Ўткан кунларʼ" асари асосида "Кумуш" операси яратилди

Мутахассислар янги яратилган “Кумуш“ операсини “Майсаранинг иши“ операсидан кейин ўзбек томошабинига туҳфа этилаётган жиддий намойишлардан бири, дея эътироф этмоқда.

Либретто муаллифи Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим. Мусиқани таниқли композитор М.Маҳмудов басталаган.

5e8128f6-7450-436e-9e1f-0b3ee8c5c434.jpg

– Опера орқали театр саҳнасида томошабинларга роман қаҳрамонларини янги шаклда тақдим этишга ҳаракат қилдик, – деди Усмон Азим. –Тўғри, бутун бошли романни икки соатлик операга сиғдириб бўлмайди. Кумушни бош образда намоён этиб, халқ меҳрини қозонган латиф қиёфасини ўз ҳолича ҳавола этамиз. Асар мумтоз тилда ёзилган. Айрим замонавий деталлар, солистлар либосида озгина ўзгариш бўлиши мумкин. Асосан томошабинга ўша давр руҳиятини беришга ҳаракат қилганмиз. Асар устида икки йилдан буён иш олиб борилаяпти. Санъатшунос ва мутахассислар уни самимий қабул қилди, солистлар ижроси, асар мазмунини юқори баҳолашмоқда.

10-14 ноябрь кунлари Алишер Навоий номидаги Давлат академик опера ва балет катта театрида Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи асосида яратилган “Кумуш” опера намойиш этилади.

2 080
Дилобар МАМАТОВА, ЎзА