ЎзА Ўзбек

23.01.2020 Чоп этиш версияси

Фарғонада аянчли аҳволда яшаётган одамлар ҳақида

Фарғонада аянчли аҳволда яшаётган одамлар ҳақида

ҚЎШТЕПАДАН ИККИ МАНЗАРА: МУТАСАДДИЛАР АЯНЧЛИ ҲОЛАТГА НЕГА БЕФАРҚ?

Ночор оила мадад кутмоқда

Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида сектор раҳбарлари томонидан оилаларнинг турмуш шароитини янада яхшилаш, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатишга етарли эътибор қаратилмаяпти. Натижада кўплаб оилалар қийинчилик билан ҳаёт кечиришга мажбур бўлмоқда.

photo5280494087084027024.jpg

photo5280494087084027023.jpg

photo5280494087084027027.jpg

Хусусан, “Қоражийда” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Олмазор қишлоғида бўлганимизда аянчли ҳолатга дуч келдик. Муҳаммадхалил Йўлдошев оиласи истиқомат қилаётган уй абгор ҳолатда. Бир хонали, ҳеч қандай шароитга эга бўлмаган уйда беш нафар оила аъзолари ўта оғир аҳволда яшамоқда. 8 сотих томорқа ҳам қаровсиз. Маҳалла фуқаролар йиғини раиси Абдуллажон Сулаймоновнинг айтишича, бу оилага доимо қўлдан келганча ёрдам бериб келинмоқда. Лекин бу оиладаги иқтисодий-маънавий муҳитни барқарорлаштиришга етарли бўлмаяпти. Оила оёққа тура олмаяпти.

photo5280494087084027026.jpg

photo5280837787546922414.jpg

– Ота-онамнинг қўли калта, қийинчиликлар билан катта бўлдим, – дейди М. Йўлдошев. – Ўн йил бўлди шу ерга кўчиб келганмиз. Россияга ҳам бориб ишлаб келдим. Ҳозирда шу ердаги паррандачилик корхонасида ишлаяпман. Топганим фақат зўрға рўзғорга етяпти холос. Турмуш ўртоғим тиббиёт коллежини битирган, аммо унга иш йўқ. Рости, жуда қийналиб кетдик.

photo5280837787546922412.jpg

photo5280837787546922411.jpg

Уч нафар болаларнинг кўзига қараш жуда ҳам оғир. Орзулар бир олам бу мурғак қоракўзлар шундай абгор муҳитда қандай қилиб камолга етиши мумкин. Айниқса, қишнинг совуқ кунида торгина, лойсувоқдан иборат уйда жон сақлашни бир тасаввур қилинг. Мутасаддилар томонидан бу оилага амалий ёрдам кўрсатиш, шароитини яхшилаш пайсалга солинмоқда. Бу туман ҳокимлиги, сектор раҳбарининг эътиборсизлигидан яққол далолатдир.

Лой кўчалар ва қўлбола симёғочлар

photo5280837787546922416.jpg

Тумандаги “Халқаобод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Мураббийлар кўчасида йигирмадан ортиқ хўжаликлар бор. Қишнинг ёғин-сочин кунларида бу ерга бориб қолсангиз, лойга ботиб қолишингиз аниқ. Маҳалла аҳли ҳар йили ҳашар асосида шағал ётқизиб келаётган бўлса-да, барибир фойдаси бўлмаяпти. Эътирозларга сабаб бўлаётган ҳолатларни кўздан кечирдик. Йўлларнинг ҳолати ҳақиқатан ҳам ачинарли. Сув ва лойга айланган йўллардан зўрға ҳаракатландик. Мактабга қатнайдиган болажонларнинг бу ерда ҳаракатланиши ва ачинарли аҳволини ҳис қилдик.

photo5280494087084027035.jpg

Ачинарлиси, бу ердаги симёғочлар умуман талабга жавоб бермайди. Симёғочлар жуда паст жойлашган ва аҳоли учун хавф туғдирадиган даражада. Сабаби, бу симёғочларни аҳоли ўз маблағлари ҳисобига қўлбола қилиб ўрнатган.

– Бу муаммоларга ўн йилдан ортиқ бўлди, – дейди Дилшоджон Жўраев. – Аммо ҳеч қайсиси ҳал бўлмаяпти. Мана, симёғочларни ҳолатини ўзингиз кўриб турибсиз. Трансформатор ҳам доимо таъмирга муҳтож. Уни ҳам уч-тўрт марта пул йиғиб таъмирладик.

photo5280837787546922418.jpg

photo5280494087084027041.jpg

Бу ерда яшаётган бошқаларнинг ҳам эътирози электр-энергияси ва ички йўлларни таъмирлаш ҳақида. Масалага ойдинлик киритиш мақсадида туман электр корхонасида бўлдик. Афсуски, бу ерда бирорта масъул ходимни топа олмадик.

Бу биз билган ва ўзимиз гувоҳ бўлган муаммолардан бири холос. Ҳудудларда “Обод қишлоқ” дастури асосида амалга оширилаётган ишлар ҳам чала ҳолатда. Сектор раҳбарлари айбни бировдан изламасдан уйма-уй юриб, муаммоларни амалий ҳал этса, балки яхши бўлармиди?

photo5280837787546922417.jpg

photo5280494087084027033.jpg

6 415
ЎзА