Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.12.2017 11:06 Чоп этиш версияси

Қўшкўпир туманида 118 нафар ота-она маъмурий жавобгарликка тортилди

Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги 13 маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жорий йил бошидан ноябрь ойига қадар бирорта ҳам жиноят содир этилмаган.

Осойишта ҳудуд, деб қайд этилган туманда мактаб, академик лицей ва коллежларда олиб борилаётган тарғибот тадбирлари ўз самарасини бермоқда. Йил бошидан буён таълим муассасаларида 1 минг 328 марта “Давомат” тадбирлари ўтказилган. Дарс машғулотларига сабабсиз қатнашмаётган 100 ўқувчи дарсга қайтарилган. Бу борада ўта масъулиятсиз бўлган 118 нафар ота-онага маъмурий ва 20 таълим муассасаси раҳбарига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида вилоятнинг тўртинчи сектори томонидан журналистлар учун ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Тадбирда Қўшкўпир, Хива туманлари ва Хива шаҳрида оилалар, маҳаллалар, корхона-ташкилот ва муассасаларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан орқада қолаётган маҳаллаларни ривожлантириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп болали оилаларда ташкил этилаётган кутубхоналар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Аҳмаджон Шокиров, ЎзА
7 422