ЎзА Ўзбек

07.08.2018 15:41 Чоп этиш версияси

Ўқотар қурол сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Ўқотар қурол сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди
Тошкент шаҳар ИИББга келиб тушган тезкор маълумотни ўрганиш асносида жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан Тошкент вилоятида яшовчи Й.Зулфия исмли шахс уйини таъмирлаш вақтида ертўладан топиб олган 1921 йилга оид “Наган” тўппончасини 500 долларга сотмоқчи бўлганида қўлга олинди.
 
Ушбу ҳолат бўйича ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг маълумотларига кўра, эндиликда тергов жараёнида 49 ёшли ушбу аёлни жиноят содир этишга нима мажбур қилгани, унинг сабаб ва омилларига аниқлик киритилади.

ЎзА
6 004