Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида Қўқон шаҳридаги “Марокаш” ва “Шедевр” чойхонасидаги жиноий ҳолат бўйича баъзи маълумотлар берилди.

Жорий йилнинг 5 февралидан 6 февралга ўтар кечаси соат 00:10 ларда Қўқон шаҳридаги "Шедевр” чойхонасида бир неча ёшлар ўртасида оммавий тўполон рўй берди. Уч нафар йигит чойхонага келиб, у ерда 27 ёшли А.У. ва унинг шериклари билан ўзаро жанжаллаша бошлади. А.У.нинг ёнида бўлган З.М.да ноқонуний қурол бор эди. Қирқма милтиғи билан жанжал иштирокчиларга қарата икки маротаба ўқ узди. Уч нафар йигит тан жароҳати олди. 

Яраланган йигитлар 25 ёш ва 31 ёшда эди. Улар сочма ўқдан етказилган тан жароҳати билан Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

photo5364231337877286000.jpg

–Қўқонда содир этилган жиноий ҳолат арзимаган келишмовчиликдан келиб чиққан бўлиб икки томон ўртасидаги катта жанжалга айланган, – дейди вилоят ИИБ бошлиғи Дониёр Тошхўжаев. – Биз дастлаб жабрланувчи билан шифохонада гаплашганимизда уйдаги жанжал сабаб ойнани синдириш оқибатида қўлини кесиб олганлигини билдирди. Чойхонадаги камералар эса барча ҳолатга ойдинлик киритди. Йигитлар қўлларига резина таёқ, пичоқ ва бошқа жисмлар олиб, жанжаллашиб, безорилик қилишган. Вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисмининг тегишли бандлари (қасддан одам ўлдиришга суиқасд) ва 277-моддаси (безорилик) билан прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилиб, 30 нафар шахсга нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Жиноят ишига алоқадор бўлиши мумкин бўлган яна 25 нафар шахс аниқланиб, уларга нисбатан "маъмурий қамоқ" қўлланилди. Ҳозирда уларнинг ушбу ҳамда бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда вилоятнинг барча жойларида шартли номдаги “Тонг” тадбирлари ўтказилиб, фуқаролардан 500 дан тан жароҳати етказиши мумкин бўлган буюмлар олинди. Уларнинг аксарияти пичоқлардир. 

photo5363928375179193269.jpg

Матбуот анжуманида Данғара туманида рўй берган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида сўз юритилди.

Жорий йил 18 февраль куни соат тахминан 08:30 ларда Данғара тумани А-373-рақамли “Қўқон-Тошкент” автомобил йўлининг Чинобод қишлоғи ҳудудида 35-ёшли фуқаро А.У, бошқарувида бўлган «Nexia» русумли автомашинани Тошкент-Қўқон йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётган вақтида йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, Қўқон-Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган 37-ёшли Й.А.нинг бошқарувида бўлган «Tico» русумли автомашина ҳамда унинг ортидан ҳаракатланиб келаётган 49-ёшли З.Ж.нинг бошқарувида бўлган «Jentra» русумли автомашиналар билан тўқнашиб кетган.

Оқибатда «Jentra» русумли автомашина йўловчиси Х.М. ва «Tico» русумли автомашина ҳайдовчиси А.Й. ҳамда йўловчи Б.М.лар олган тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган. Бундан ташқари ЙТҲ оқибатида автомашинада бўлган яна 6 нафар шахс шифохонага ётқазилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан А.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 3 қисми “а” банди билан билан жиноят иши қўзғатилган.

photo5364012681092246461.jpg

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда, натижасига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Шунингдек, фуқароларни йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини юксалтириш ва йўл транспорт ҳодисасини олдини олиш мақсадида Фарғонада фаолияти йўлга қўйилган “MultaRadar”ларнинг ўтган муддат давомида йўл ҳаракати қоидалари бузилиши юзасидан аниқлаган қоидабузарликлар тўғрисида ҳам ахборот берилди. Йўлларда ҳаракатини тартибга солиш бўйича журналистлар, блогерлар, ижтимоий тармоқ вакиллари янги таклиф ва мулоҳазалар билдирди.

Оммавий ахборот воситалари ходимларига Қўқон шаҳри ва Данғара туманидаги ҳолат бўйича видеолавҳа намойиш этилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўқондаги оммавий тўполоннинг сабаблари аниқланди....