ЎзА Ўзбек

15.02.2020 Чоп этиш версияси

Қўқон шаҳрида юз берган жанжал: “Тонг” тадбирида 25 киши қамоққа олинди

Қўқон шаҳрида юз берган жанжал: “Тонг” тадбирида 25 киши қамоққа олинди

Қўқон шаҳри марказида бир неча фуқароларнинг безорилиги катта жанжални келтириб чиқарди.

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, 2020 йил 5 февралдан 6 февралга ўтар кечаси соат тахминан 00:50 ларда Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмасидан ИИБга шошилинч хабар келиб тушди. Унга кўра 25 ёшли М.Б., 28 ёшли Қ.А., ҳамда 31 ёшли Ж.Ш.,лар танасининг турли соҳаларида сочма ўқдан келиб чиққан тан жароҳатлари билан мурожаат қилганликлари аниқланган.

Шу куни соат 00:10ларда М.Б., К.А., ва Ж.Ш.,лар Қўқон шаҳрида жойлашган “Шедевр” чойхонасига келганларида шу ерда бўлган 27 ёшли А.У. ва унинг шериклари билан ўзаро жанжаллашганликлари оқибатида А.У.нинг ёнида бўлган таниши 27 ёшли З.М., тегишли тартибда рўйхатдан ўтмаган “ИЖ-18” русумли қирқма милтиғи билан Б.М, А.Қ ва Ш.Ж.ларга қарата икки маротаба ўқ узиб, тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон республикаси Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 2-қисмининг тегишли бандлари (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд) ва 277-моддаси (Безорилик) билан прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилиб, 30 нафар шахсларга нисбатан “қамоққа олиш“ тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

Жиноят иши бўйича олиб борилаётган дастлабки тергов ҳаракатлари ва олинган тезкор маълумотларга кўра, Ички ишлар бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда прокуратура органлари ходимлари томонидан ҳамкорликда 14 февраль куни Қўқон шаҳрида шартли ном остида ўтказилган “Тонг” тадбири давомида ишга алоқадорликда гумонланган 25 нафар шахслар аниқланиб, уларга нисбатан “маъмурий қамоқ“ қўлланилган ҳамда уларнинг ушбу ва бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

10 491
М. Сулаймонов, ЎзА