ЎзА Ўзбек

11.07.2020 Чоп этиш версияси

Қўқон шаҳар давлат солиқ инспекциясига янги бошлиқ тайинланди

Қўқон шаҳар давлат солиқ инспекциясига янги бошлиқ тайинланди

Давлат солиқ қўмитаси буйруғига кўра Хурсанжон Боратов Қўқон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Боратов Хурсанжон Бахромович 1972 йилда Фарғона вилоятида туғилган. У 1996 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган.

Х.Боратов бунгача Фарғона вилояти Учкўприк тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчиси бўлиб ишлаб келаётган эди.

Хурсанжон Боратов Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси.

Президентимиз раислигида ўтказилган ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бюджет тушумларини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилишида Қўқон шаҳар ДСИ бошлиғи М. Турдиқуловни эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш бўйича топшириқ берилган эди. Унинг сектори эҳтиёжманд оилаларни ишга жойлаштириш борасида паст кўрсатгич бўлган.

2 912
М. Сулаймонов, ЎзА