Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.12.2017 16:09 Чоп этиш версияси

«Қомусимиз – фахримиз» мавзуида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида «Қомусимиз – фахримиз» мавзуида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Институт ректори Ў.Умурзоқов, Ўзбек Миллий академик драма театри директори Ф.Маъсудов ва бошқалар Конституциямизда инсон ҳуқуқлари ҳар томонлама кафолатлангани ҳар бир соҳада ривожланишни таъминлашга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Президентимизнинг 2017 йил 20 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ижроси доирасида ташкил этилган учрашув ёшларнинг ўз ҳуқуқи, эркинлиги ва бурчларини билиши, сиёсий маданиятини юксалтиришга хизмат қилиши қайд этилди.

Конституциямизнинг мазмун-моҳияти, ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Талабаларнинг инсон ҳуқуқлари, бурчлари, сиёсий жараёнлар, қабул қилинаётган қарор ва фармонлар, яратилаётган имкониятлар юзасидан берган саволларига жавоб қайтарилди.

Барно Мелиқулова, ЎзА
1 776






Все о погоде - Pogoda.uz